Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

عَالِيَهُمْ ثِيَابُ سُندُسٍ خُضْرٌ وَإِسْتَبْرَقٌ
– „Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб“.        [76:21]
оятидаги (سندس ), (إستبرق ) сўзлари арабчалаштирилиб, араблар ишлатадиган сўзларга айланган. Кейин уларни Қуръон ҳам ишлатган. Чунки Қуръон араб тилида нозил бўлган. Шунинг учун бу сўзларнинг тафсири ҳам араблар ажамлардан нақл қилиб олган пайтдаги маънода бўлаверади. Яъни, (سندس ) сўзи нозик, юмшоқ ипак маъносида, (إستبرق ) сўзи эса дағал ипак маъносида тафсир қилинади.


Бу сўзлар арабчалигида бошқа асл арабча сўзлардан қолишмайдилар. Бунга Қуръоннинг ўзи ҳужжат келтирган.


وَهَـذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُّبِينٌ
– „Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир“.                        [16:103]
Хуллас, мен тил жиҳатидан Қуръони Каримдаги биронта сўзни араблар ишлатган ва араб тили қонун-қоидаларига тўғри келадиган йўлдан бошқача йўл билан тафсир қилмадим.
Яъни, сўзга маъно беришда қуйидагича йўл тутдим:

 

  • Маъно юклатилиши ва нақл қилинишига қараб, шаръий, урфий ва луғавий ҳақиқатга кўра маъно бердим;
  • Араблар ишлатганларига қараб мажоз ёки кинояга кўра маъно бердим;
  • Араб тили қонун-қоидаларига қараб иштиқоқ қилинганига кўра маъно бердим;
  • Араблар ажамлардан нақл қилиб, кейин уни ўз тилларининг қонун-қоидаларига қараб арабчалаштирганларига кўра маъно бердим.

Қўлимдан келганича Қуръондаги биронта сўзга араблар ишлатмаган биронта маънони бермадим.


Иккинчидан: Ақл жиҳатидан:
Нарсаларни тушуниш, идрок қилиш, улар ҳақида бир фикрга келиш учун ҳис этиладиган бир воқе бўлиши шарт. Бу воқе мияга уни шарҳлаб берувчи собиқ маълумотлар билан биргаликда ҳислар воситасида кўчиб ўтади. Мазкур тўрт иш яъни, воқе, ҳислар, соғ мия ва шу воқени тушунтириб берувчи собиқ маълумот билан муносабатга киришишда боғлиқлик, боғланиш хусусияти ишга солинади. Аллоҳ инсонни айнан шу хусусият билан мумтоз айлаган.
Шундан кейин улардан инсон ўйланиб кўрадиган, ақлини ишлатадиган ёки идрок қиладиган фикр келиб чиқади. Бу ҳақда Бақара сурасининг 31 ояти тафсирида батафсил тўхталганмиз.

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204